КИЧИК СЎЗЛАР | КИЧИК СЎЗЛАР | 36
(1-114)
ЕТТИНЧИ СЎЗ

Бу коинотнинг очилмоғи мушкул бўлган тилсимини очган инсон руҳи учун саодат эшигини фатҳ этган, нақадар қийматдор икки тилсими мушкулкушо эканини, ҳамда сабр ила Холиқига таваккул ва илтижо қилмоқ, шукр ила Раззоқидан дуо билан сўрамоқ, нақадар манфаатли ва малҳамдек икки дармон эканини ва Қуръонни тингламоқ ва ҳукмига итоат этмоқ, намоз ўқимоқ, гуноҳи-кабираларни тарк этмоқ, абадул-обод сафарида нақадар муҳим, қийматли, равнақдор бир чипта, бир зоди охират, бир нури қабр эканини англамоқ истасанг, бу мисолий ҳикоячага боқ, тингла!

Бир вақтлар бир аскар жанг ва имтиҳон майдонида, фойда ва зарар ўртасида жуда мудҳиш бир вазиятга тушади:

Ўнг ва сўл тарафидан чуқур икки яра билан оғир жароҳатланган аскарнинг орқасида даҳшатли катта бир арслон унга ҳужум қилгани кутиб тургандай. Рўбарўсида эса бир дор тикилган бўлиб, бутун севганларини осиб маҳв этмоқда ва уни ҳам кутмоқда.

Аудио мавжуд эмас