КИЧИК СЎЗЛАР | КИЧИК СЎЗЛАР | 34
(1-114)

Учинчи зиён: Бутун у қийматбаҳо инсоний жиҳозлар бўлмиш туйғуларни ҳайвонликдан ҳам жуда паст бир даражага тушириб, Илоҳий Ҳикматларга бўҳтон ва зулм қилдинг.

Тўртинчи зиён: Ожиз ва фақирлигинг билан бирга, ўша жуда оғир ҳаёт юкини заиф белингга юклаб, завол ва фироқ тўқмоғи остида доимо фарёду фиғон этасан.

Бешинчи зиён: Абадий ҳаёт асосларини ва Охират Саодатига керакли ишларни тадорик этмоқ учун берилган ақл, қалб, кўз ва тил каби гўзал Раҳмоний ҳадяларни, Жаҳаннам эшикларини сенга очадиган чиркин бир суратга айлантирасан.

Энди сотмоқ масаласига келсак. Ажабо, бу қадар оғир нарсамики, кўплар сотмоқдан қочмоқдалар. Йўқ! Қатъиян ва асло! Ҳеч ундай оғирлиги йўқ. Зеро, ҳалоллик доираси кенг. Завқ учун кифоя қилади.

Аудио мавжуд эмас