КИЧИК СЎЗЛАР | КИЧИК СЎЗЛАР | 37
(1-114)

Бунинг устига, шу ҳоли билан узоқ бир йўлга чиқмоғи лозим. Сургун этилмоқда. У бечора бу даҳшат ичида маъюсона ўйга толар экан, ўнг тарафида Ҳизр каби хайрхоҳ нуроний бир зот пайдо бўлади. Унга дейдики:

"Маъюс бўлма. Сенга икки тилсим ўргатаман. Чиройли тарзда истеъмол этсанг, у арслон сенга итоаткор бир отга айланади.

Ҳамда у дор сенга завқ ва истироҳат учун ёқимли бир арғумчоққа айланади.

Ҳамда сенга иккита дармон бераман. Яхшиликка итеъмол этсанг, у икки йиринглаган яраларинг иккита хушбўй Гули Муҳаммадий (алайҳиссалоту вассалом) деб аталган муаттар бир гулчечакка айланади.

Ҳам яна сенга бир чипта бераман. У билан бир йиллик йўлни бир кунда худди учгандек кесиб ўтасан. Агар бунга ишонмасанг, бир оз тажриба қил, токи сўзларим тўғри эканини англаб етасан." Ҳақиқатан аскар бир оз тажриба қилди. Ул зотнинг сўзлари ҳақиқат эканини тасдиқлади.

Ҳа мен, яъни бу бечора Саид ҳам буни тасдиқлайман. Чунки бир оз тажриба қилдим. Жуда тўғри эканини кўрдим.

Аудио мавжуд эмас