КИЧИК СЎЗЛАР | КИЧИК СЎЗЛАР | 40
(1-114)

Ва ул сургун ва сафар - руҳлар оламидан, она қорнидан, болаликдан, кексаликдан, дунёдан, қабрдан, Барзохдан, Маҳшаргоҳдан ва Сирот кўпригидан ўтадиган узун бир имтиҳон сафаридир.

Ва ул икки тилсим эса - Жаноби Ҳаққа иймон ва охиратга иймондир.

Ҳа бу муқаддас тилсим ила ўлим, мўъмин инсонни дунё зиндонидан жаннат бўстонига, ҳузури Раҳмонга элтгувчи бир итоаткор от ва буроқ суратини олади. Шунинг учун ўлимнинг ҳақиқатини кўра олган комил инсонлар ўлимни севганлар. Ҳали ўлим келмай, ўлмоқ истаганлар.

Ҳамда заволу фироқ, ҳам мамоту вафот, ва осувчи дор бўлган вақтнинг ўтиши, у иймон тилсими ила Сониъи Зулжалолнинг янгидан-янги, ранго-ранг, хила-хил мўъжизаларининг нақшларини, ажиб мислсиз қудратини, тажалли этган Раҳматини камоли лаззат ила сайр ва томоша қилувчи восита суратини олади. Ҳа, Қуёшнинг нуридаги рангларни кўрсатган ойналарнинг табаддул этиб янгиланмоғи ва кино лавҳаларининг ўзгармоғи янада хуш, янада гўзал манзаралар ташкил этади.

Ва у икки дармон эса: бири - сабр ила таваккулдир. Холиқининг қудратига таяниб, ҳикматига ишонишдир. Шундайми? Ҳа.

Аудио мавжуд эмас