КИЧИК СЎЗЛАР | КИЧИК СЎЗЛАР | 41
(1-114)

(Кунфаякун) амрига эга бўлган бир жаҳон Султонига ожизлик билан суянган одамнинг қандай қўрқуви бўлиши мумкин? Зеро, энг мудҳиш бир мусибат қаршисида

дея қалбдаги иймон билан Рабби Раҳиймига ишонади. Ҳа, Орифи Биллоҳ ожизликдан, махофатуллоҳ (яъни Аллоҳдан қўрқиш)дан лаззат олади.

Ҳа хавфда лаззат бор. Агар бир яшар боланинг ақли бўлса ва ундан сўралса: "Энг лазиз ва энг тотли ҳолатинг қайси?" Балки: "Ожизлигимни, заифлигимни англаб, волидамнинг тотли шапалоғидан қўрқиб, яна волидамнинг шафқатли сийнасига сиғинган ҳолатимдир" дейди.

Ҳолбуки, барча волидаларнинг шафқатлари тўпланса, Раҳмат тажаллисининг бор-йўғи бир нурича бўлади. Шунинг учун комил инсонлар ожизликда ва хавфуллоҳда шундай бир лаззат топганларки, ўз ҳавл ва қувватларидан шиддат ила воз кечиб, Аллоҳга ожизлик ила сиғинганлар. Ожизликни ва хавфни ўзларига шафоатчи қилганлар.

Аудио мавжуд эмас