КИЧИК СЎЗЛАР | КИЧИК СЎЗЛАР | 91
(1-114)

Ҳам бир умумий ирода ва ихтиёр ва бутун навларга ҳокимликнинг биттадан унвонлари бўлган ва "Одатуллоҳ" номи билан ёд этилган, фитрий қонунларнинг бирини, хусусий ва қасдий бир Рубубият ҳодисаси қилиб кўрсатиб, уни умумий қонунлардан ажратиб қўяди. Бу ажратиш билан ихтиёрий иродадан унинг муносабатини кесади. Сўнгра тутиб тасодифга, табиатга ҳавола қилади. Абу Жаҳлдан ҳам зиёда нодонлик кўрсатади. Бамисоли, бир аскарнинг ва ё бир қўшиннинг жангда қозонган зафарини, фақатгина аскарлик низоми ва қонунига боғлаб, қўмондонидан, подшоҳидан, ҳукуматидан ва мақсадли ҳаракатлардан алоқасини кесган бир одам сингари, осий бир девона бўлади.

Ҳамда мевадор

бир дарахт бир данакдан яратилгани каби, ғоят мўъжизакор бир уста, тирноқдек бир ўтин парчасидан юз килолик турли хил таомларни, юз аршин хилма-хил газмолларни чиқарса, бир одам у ўтин парчасини кўрсатиб: "Бу ишлар табиий ва тасодифий тарзда бундан чиққан," дея ул устанинг ажиб санъатларини, ҳунарларини йўққа чиқарса, қай даража аҳмоқлик бўлса, айнан шунингдек...

Аудио мавжуд эмас