КИЧИК СЎЗЛАР | КИЧИК СЎЗЛАР | 88
(1-114)

Бироқ Қодийри Мутлақ, ҳикматининг тақозоси ила, зоҳир сабабларни ўз тасарруфига парда қилади. Зилзилани ирода қилган вақт, баъзи бир маъданни ҳаракатга буюриб, оташлантиради. Борингки, маъданларнинг инқилоблари ҳам бўлсин, барибир Илоҳий амр ва ҳикмат ила бўлади, бошқача тарзда бўлмайди. Масалан, бир одам бир милтиқ ила бировни отди. Отган одамга ҳеч эътибор бермай, бутун диққат-назар фақат милтиқнинг ичидаги порохнинг ўт олиш нуқтасигагина қаратилса, бечора ўлдирилган одамнинг ҳуқуқини бутунлай зое қилиш бўлиб, нақадар аблаҳлик ва девоналик бўлса, айнан шунинг каби, Қодийри Зулжалолнинг итоатли бир хизматкори, балки бир кемаси, бир тайёраси бўлган ер куррасининг ичида содир бўлган ва ҳикмат ва ирода ила йиғилган бир бомбани, "афлат ва туғён аҳлининг кўзини очмоқ учун ўт оч," дея буюрилган Раббоний амрни унутмоқ ва табиатга йўймоқ, аҳмоқликнинг энг жирканчидир.

Олтинчи саволнинг давоми ва изоҳи: Аҳли залолат ва динсизлар маслакларини муҳофаза қилиш ва аҳли иймоннинг уйғонишига тўсиқ бўлиш учун шундайин ғариб бир қайсарлик ва ажиб бир аҳмоқлик кўрсатадиларки, инсонни инсон бўлганига пушаймон қилдиради.

Аудио мавжуд эмас