КИЧИК СЎЗЛАР | КИЧИК СЎЗЛАР | 87
(1-114)

Олтинчи Савол: Зилзила, ер курраси ичидаги маъданлар инқилобининг натижаси эканини аҳли ғафлат жар солиб, худди тасодифий ва табиий ва мақсадсиз бир ҳодиса назари билан қарайди. Бу ҳодисанинг маънавий сабабларини ва натижаларини кўрмайдики, кўзлари очилса. Улар суянган моддий жиҳатнинг бир ҳақиқати борми?

Алжавоб: Залолатдан бошқа ҳеч бир ҳақиқати йўқдур. Чунки ҳар йили эллик миллиондан зиёда нақшдор, мунтазам либосларни кийган ва янгилаб турган ер куррасининг устидаги минглаб навлардан биргинаси: масалан, пашша тоифасининг ҳадсиз вакилларидан бир вакилининг юзлаб аъзоларидан биргина аъзоси бўлмиш қанотининг, мақсад ва ирода ва хоҳиш ва ҳикмат жилвасига сазоворлиги ва унга нисбатан лоқайд қолмагани ва ўз-ўзига ташлаб қўймагани кўрсатадики:

Ҳадсиз жонзотларнинг бешиги ва онаси ва паногоҳи ва ҳомийси бўлган улкан ер куррасининг аҳамиятли фаолият ва аҳволигина эмас, балки ҳеч бир нарсаси, кичик бўлсин, катта бўлсин, Илоҳий ирода ва ихтиёр ва мақсаддан ташқарида бўлмайди.

Аудио мавжуд эмас