КИЧИК СЎЗЛАР | КИЧИК СЎЗЛАР | 89
(1-114)

Масалан: Бу охирги вақтларда инсонларнинг бир даража оммавий шакл олган зулмли, зулматли исёнидан, коинот ва барча унсурлар қизишганидан, ҳамда ер ва самовот Холиқи ҳам хусусий бир Рубубияти (тарбиякунандалиги) билан эмас, балки бутун коинотнинг, бутун оламларнинг Робби ва Ҳокими бўлган жиҳати билан, умумий ва кенг кўламда ўзини билдириб, бутун коинотда ва Рубубиятнинг умумий доирасида инсониятни уйғотмоқ ва даҳшатли туғёнидан воз кечирмоқ ва улар танишни истамаган коинот Султонини танитмоқ учун мислсиз, тўхтатиб бўлмайдиган сув, ҳаво ва электрдан, зилзилани, тўфонни ва оммавий урушлар каби умумий ва даҳшатли офатларни чиқариб, улар билан инсониятнинг юзига уриб, у билан Ҳикматини, Қудратини, Адолатини, Қайюмиятини, Иродасини ва Ҳокимиятини жуда зоҳир бир суратда кўрсатгани ҳолда, инсон суратидаги бир қисм аҳмоқ шайтонлар, у умумий Раббоний ишоралар ва Илоҳий тарбияларга нисбатан аблаҳона бир инкор ила қарши чиқиб дейдиларки: "Табиат ишидур; бир модданинг портлашидир, тасодифийдур. Қуёшнинг ҳарорати билан электрнинг тўқнашувидирки, Амриқода беш соат бутун машиналарни тўхтатиб қўйган ва Қастамўну вилоятининг осмонида ва ҳавосида самони қизартириб, ёнғин суратини берган," дея маъносиз сафсата сотмоқдалар. Залолатдан келган ҳадсиз бир жаҳолат ва динсизликдан келиб чиққан чиркин бир қайсарлик туфайли билмайдиларки, сабаблар фақат баҳонадирлар, бир пардадирлар.

Аудио мавжуд эмас