КИЧИК СЎЗЛАР | КИЧИК СЎЗЛАР | 94
(1-114)

"Модомики, нафсим амморадир. Нафсини ислоҳ қилмаган бошқаларни ислоҳ қилолмас. Бас, шундай экан, нафсимдан бошлайман.

Дедим: Эй нафс! Тубсиз жаҳолат ичра, танбаллик тўшагида, ғафлат уйқусида сўзлаган бу сўзингга жавобан "Беш танбеҳ"ни мендан эшит...

Биринчи танбеҳ: Эй бадбахт нафсим! Ажабо, умринг абадийми? Келажак йилга, балки эртагача яшаб қола олишингга ҳеч бир қатъий ҳужжатинг борми?! Сенга зерикиш берган нарса ўзингни абадий деб ўйлашингдир. Бу дунёга кайфу-сафо учун келиб, унда абадий қоладигандек нозланасан. Агар умринг оз эканини, ҳамда фойдасиз кетаётгани англасайдинг, албатта унинг йигирма тўртдан бирини, абадий ҳаётнинг ҳақиқий саодатига сабаб бўладиган гўзал ва хуш, роҳат ва раҳмат келтирадиган бир хизматга сарфламоқ, зерикиш у ёқда турсин, балки жиддий бир иштиёқ ва хуш бир завқни уйғотишга сабаб бўлар эди!Иккинчи танбеҳ: Эй маишатпарвар нафсим! Ажабо, ҳар куни нон ейсан, сув ичасан, ҳаводан нафас оласан, сенга улар зерикиш берадими? Бермайди.

Аудио мавжуд эмас