КИЧИК СЎЗЛАР | КИЧИК СЎЗЛАР | 96
(1-114)

бу инсон деб аталувчи онгли бир сир, бу қайғули, эзувчи ва сиқувчи, ўткинчи ва зулматли ва бўғувчи дунёвий аҳвол орасида албатта танаффусга ғоят муҳтождир. Ва фақат намознинг деразаси орқалигина нафас олмоғи мумкин!

Учинчи танбеҳ: Эй сабрсиз нафсим! Ажабо, ўтган кунлардаги ибодатнинг қийинчилигини ва намознинг машаққатини ва мусибат заҳматини бугун ўйлаб, изтироб чекиш ва келажак кунлардаги ибодат вазифасини ва намоз хизматини ва мусибат аламини бугун тасаввур қилиб, сабрсизлик кўрсатиш ақлданми?

Бу сабрсизлигинг бир эсанкираган қўмондоннинг ишига ўхшайдики, душман ўнг қанот кучини ҳам сўлга, яъни бу қўмондоннинг ўнг тарафига ташлаб, шу қанотда катта куч тўплаганига ва бу қанотда душманнинг яна янги бир кучи бор бўлишига қарамай, у қўмондон муҳим бир кучини ўнг қанотга юборади, марказни заифлаштиради. Ҳам сўл қанотида душманнинг аскари қолмаганига қарамай, сўл қанотга ҳам катта бир куч юборади ва "Ўт оч!" буйруғини беради. Марказни бутунлай заифлаштиради. Душман ҳам ишни англаб, марказга ҳужум қилади ва уни тор-мор этади.

Аудио мавжуд эмас