Рисолати Аҳмадия | Рисолати Аҳмадия (ЎН ТЎҚҚИЗИНЧИ СЎЗ) | 13
(1-93)

Қара, ҳам шундай Самиъ ва Карийм бир Қодийрдан, шундай Басийр ва Роҳийм бир Алиймдан ҳожатини истамоқдаки, билмушоҳада, У Зот энг кўринмас бир жонлинин энг пинхоний бир ҳожатини, бир ниёзини ҳам кўради, эшитади, қабул этади, марҳамат кўрсатади. Лисони ҳол билан бўлсада, ижобат қилади. Шундай ҳакиймона, басийрона, роҳиймона суратда берадики, у тарбия ва тадбир шундай Самиъ ва Басийрга махсус, шундай бир Карийм ва Роҳиймга хосдир...

ЎН УЧИНЧИ ҚАТРА. Ажабо, бутун бани Одамнинг фозилларини орқасига олиб, Ер устида туриб, Арши аъзамга юзланган ҳолда кўл очиб дуо қилаётган бу шарафи наъи инсон1 ва фариди кавни замон2 ва биҳаққин фахри коинотни истамоқда? Боқ, тингла: абадий саодат истамоқда. Бақо истамоқда. Дийдор истамоқда. Жаннат истамоқда. Ҳам мавжудот ойналарида ҳукмларини ва жамолларини кўрсатган бутун Асмои Қудсийяи Илоҳийй ила бирга истамоқда. Ҳатто агар Раҳмат, Иноят, Ҳикмат, Адолат исмлари каби ҳисобсиз у матлубларнинг ижобатига сабаблар бўлмаганида ҳам, бу Зотнинг биргина дуоси баҳоримизнинг ижоди қадар қудратига енгил бўлган шу Жаннатнинг барпо этилишига сабаб бўла олар эди.

Аудио мавжуд эмас