Рисолати Аҳмадия | Рисолати Аҳмадия (ЎН ТЎҚҚИЗИНЧИ СЎЗ) | 10
(1-93)

Ҳам, шундай ажойиб бир оламдан ҳақиқий қилиб баҳс этмоқда ва шуднай бир инқилобдан хабар бермоқдаки, минглаб Ер курраси бомба бўлиб портласа, бу қадар ажиб бўлолмас. Боқ! Унинг тилидан:

каби сураларни эшит... Ҳам шундай бир истиқболдан рост хабар бермоқдаки, бу дунёвий истиқбол унга нисбатан бир қатра сароб ҳукмидадир. Ҳам, шундай бир саодатдан жуда жиддий равишда хабар бермоқдаки, бутун дунёвий саодат, унга нисбатан олганда, бир ўткинчи чақмоқ билан сармадий қуёшнинг нисбати кабидир.

ЎН БИРИНЧИ ҚАТРА. Бундай ажиб ва муаммосифат бу коинотнинг пардаи зоҳирияси остида албатга ва албатга бундай ажойиботлар бизни кутмоқда. Бундай ажойиботдан бизга хабар бериш учун шундай хориқо ва фавқулода мўъжизакор бир Зот лазимдир. Ҳам, бу Зотнинг хатти-ҳаракатидан маълум бўлмоқдаки, У кўрган, кўрмоқда ва кўрганини сўйламоқда.

Аудио мавжуд эмас