Аммо бизнинг нафс ва шайтонимизга нима бўлганки, шундай бир Зотнинг бутун даъволарининг асоси бўлган ни бутун мартабалари ила бирдан қабул этмасин!...
q ЕТТИНЧИ ҚАТРА, Мана, бир боқ: бу бепоён жазирада одатларига ҳаддан ташқари боғланган, ваҳши ва қайсар турли хил қавмларни тезда у одатларини ва у ваҳший, хунук ахлоқларини дафъатан илдизи билан қўпориб ва даф этиб, буткул чиройли ахлоқ ила зийнатлантириб, бутун оламга муаллим ва маданий умматларга устод айлади. Боқ! Инсонларни мажбурлаб эмас, балки ақлларни, руҳларни, қалбларни, нафсларни фатҳ ва тасхир этди. Махбуби қулуб, муаллими ъуқул, мураббийи нуфус, султони арвоҳ бўлди.
САККИЗИНЧИ ҚАТРА. Билурсанки, кичик бир қавмнинг тамаки чекишдай бир кичик одатини катта бир ҳоким улкан бир жиддий ғайрат билангина доимийга йўқота олади.
Ҳолбуки, боқ: бу Зот каттакатта ва кўп одатларни катта-катта инкорчи ва қайсар қавмлардан зоҳиран оз бир кичик куч ила, оз бир ҳиммат ила, оз бир вақтда йўқотиб, уларнинг ўрнига қон-қонига сингар даржада шундай олий бир хулқ-атворни ўрнатди ва қарор топдирди.