Рисолати Аҳмадия | Рисолати Аҳмадия (ЎН ТЎҚҚИЗИНЧИ СЎЗ) | 6
(1-93)

Ҳам, инсонни жамики ҳайвонотданда тубанликка туширадиган чексиз заифлиги ва ожизлиги, фақирлиги ва эҳтиёжлари ҳамда бутун ҳайвонларданда бадбахт қиладиган, ҳузунга ва аламга ва ғамга элтувчи восита бўлмиш унинг ақли ул нур ила нурланганда инсон бутун ҳайвонот ва махлуқотдан юқорига чиқади. Нурланган у ожизлиги, фақирлиги ақли ила ҳамда ниёз ила нозанин бир султон, ноласи ила ноздор бир халифаи замин бўлади. Демак, у нур бўлмаса, коинот ҳам, инсон ҳам, ҳатто ҳамма нарса ҳам ҳечликка тушади. Ҳа, албатта, ўхшаши йўқ бундай бир коинотга ўхшаши йўқ шундай бир Зот лозимдир. Йўқса, коинот ҳам, фалаклар ҳам бўлмаслиги керак.

ОЛТИНЧИ ҚАТРА. Ул Зот бир саодати абадийянинг мухбири ва муждачиси, бир бениҳоя раҳматнинг кошифи ва эълончиси, салтанати Рубубийят гўзалликларнинг далолатчиси ва томошобини, Асмои Илоҳийя хазинасининг очгувчиси ва намойиш этгувчи бўлганидан, Унга убудийяти жиҳатидан боқсанг, бир мисоли муҳаббат, бир тимсоли раҳмат, бир шарафи инсонийят ва энг нурли бир самараи шажараи хилқат эканини курасан. Рисолати жиҳатидан боқсанг эса, бир бурҳони Ҳақ, бир сирожи ҳақиқат, бир шамси ҳидоят, бир василаи саодат эканини кўрасан. Мана, қара: Кўринмас чақмоқ каби Унинг нури Шарқу Ғарбни қандай тутганини ернинг тенг ярим ва инсониятнинг бешдан бири Унинг ҳидоят ҳадиясини қабул этиб, жонини асрагандек асраётир.

Аудио мавжуд эмас