(Хошия) Хусайн Жисрий "Рисолаи Ҳамидия" деган асарида Тавроту Инжилдан бир юз ўн тўрт ишорат топиб келтирган. У самовий китоблар бузилгандан кейинки шунчалик ишорат топилган бўлса, демак бузулмасдан аввал бундан ҳам кўп ва аниқ хабарлар бўлган.
* Ирҳосот - пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)нинг нубувватидан аввал кўрилган гаройуиб ҳолларки, улар ул Зотнинг пайғамбарлигига далолат қилгандир.
УЧИНЧИ ҚАТРА. Агар хоҳласанг, кел, Асри Саодатга, Жазиратул Арабга борамиз. Хаёлан бўлса ҳам, Уни вазифа бошида кўриб зиёрат этамиз.
Мана, қара: қаршимизда сийрати гўзал ва суврати ҳам чиройли мумтоз бир зот турибди. Ул Зотки қўлида мўъжизнамо бир китоб, лисонида ҳақойиққа ошино бир хитоб, бутун бани Одамга, балки бутун жин ва инсга ва фаришталарга, балки бутун мавжудотга қарата бир хутбаи азалияни билдирмоқда. Оламнинг яратилиш сири хусусидан ажиб муаммони ҳал ва шарх этиб, очилмоғи мушкул бўлган коинот сирини фатҳ ва кашф қиларкан, бутун мавжудотдан сўралган, бутун ақлларни ҳайрат ичра машгул эттан уч мушкул ва мудҳиш саволи азимга "Нимасан", "Қаердан келдинг?", "Қаерга кетасан?" саволларига ишонтирувчи, мақбул жавоб бермоқда.