Рисолати Аҳмадия | Рисолати Аҳмадия (ЎН ТЎҚҚИЗИНЧИ СЎЗ) | 2
(1-93)

БИРИНЧИ ҚАТРАСИ. Бизга Роббимизни таъриф этгувчи учта буюк, куллий муъарриф бор. Бири - бу китоби коинотдирки, унинг бир шингил шаҳодатини ўн уч ламъа орқaли арабча Нур рисоласининг ўн учинчи дарсидан эшиттик. Иккинчиси - бу улкан китобнинг энг буюк ояти бўлмиш Хотамул Анбиё алайҳиссолату вассаламдир. Учинчиси - Қуръони Азимушшондир.

Ҳозир иккинчи бурҳони нотиқий бўлган Хотамул Анбиё алайҳиссолату вассаламни танимоғимиз, тингламоғимиз лозим,

Ҳа, ул Бурҳоннинг шахси маънавийсига боқ: Ер сатҳи бир масжид, Макка бир меҳроб, Мадина бир минбар, ул очиқ далил бўлмиш Пайғамбаримиз алайҳиссолату вассалам бутун аҳли иймонга имом, бутун инсонларга хатиб, бутун анбиёга раис, бутун авлиёга саййид, бутун анбиё ва авлиёдан таркиб топган бир зикр ҳалқасининг сар зокири... Ул Зот шундай бир нурли дарахтки, бутун анбиё у нурли дарахтнинг ҳаётбахш илдизлари, бутун авлиё эса, тароватли меваларидир.

Аудио мавжуд эмас