ТЎРТИНЧИ ҚАТРА. Боқ! Шундай бир ҳақиқат зиёсини таратмоқдаки, агар Унинг ул нуроний иршодининг доираи ҳақиқатидан ташқарида туриб коинотга назар солсанг, албатта, коинотни бир умумий мотамхона қиёфасида ва мавжудотни бир-бирига ажнабий, ҳатто душман қиёфасида ва жонсиз жисмларни даҳшатли жасадлар ҳукмида, бутун жонлиларни эса, завол ва фироқ қиличидан аламзада етимлар ҳукмида кўрасан. Энди бошқатдан боқ: У сочган нур ила у умумий мотамхона шавқ ва жазбага чўмилган бир зикрхонага айланди. У ажнабий ва душман туюлган мавжудот ҳар бири биттадан дўст ва қардош ҳолатига кирди. Улик каби кўринган жонсиз нарсалар ҳар бири биттадан мунис маъмур, биттадан тобеъ хизматкор вазиятини олди. Йиғлоқи ва шикоятчи кимсасиз етимлар эса, тасбих ичида биттадан зокир ва ёки вазифасидан танаффус этаётган биттадан шокир суратига кирди...
БЕШИНЧИ ҚАТРА. Ҳам коинотдаги ҳаракат, янгиланиш, алмашиниш, ўзгаришлар у нур ила маъносизликдан, абасийятдан ва тасодиф уйинчоқлигидан чиқиб, ҳар бири биттадан Мактуботи Раббонийя, биттадан саҳифаи оёти таквиния, биттадан ойинаи Асмои Илоҳийя шаклини олдилар. Ва олам ҳам бир китоби Ҳикмати Самадонийя мартабасига чиқди.