Бунга ўхшаш яна жуда кўп хориқо ишларни қилди. Хуллас, ўша Асри Саодатни кўрмаганларнинг кўзларини Жазиратул Арабга қаратамиз. Майли, юзлаб файласуфларни олиб у ерга борсинлар. Юз йил ишласинлар, Ул Зотнинг ўз даврига нисбатан бир йилда қилган ишларининг юздан бирини ҳам қила олурларми, ажабо?
ТЎҚҚИЗИНЧИ ҚАТРА. Яна билурсанки, кичик бир жамоа орасида кичик бир масалада, мунозарали бир даъвода уялмай, қўрқмасдан (бепарво) арзимас, аммо ҳижолатли бир ёлғонни ҳийласини душманлари сезмайдиган даражада таъсирланмай ва тараддудланмай сўйлай олмайди.
Энди бу Зотга боқ: жуда катга бир вазифа ила вазифаланган жуда буюк бир вазифадор жуда буюк бир ҳайсийят ила, жуда катта бир амнийятга муҳтож бир ҳолда ғоят катта бир жамоат орасида, жуда катта душманлик, хусумат қаршисида, ғоят улкан масалаларда, жуда буюк бир даъвода жуда буюк бир эркинлик ила бемалол, тараддудсиз, натижасидан хотиржам ҳолда, саросимага тушмасдан, самимий бир софлик ва буюк бир жиддият ила, ғанимларнинг томирларигача тегадиган даражада қаттиқ ва улвий бир суратда айтган сўзларига ҳеч хилоф бўлиши мумкинми? Ҳеч ҳийла аралашган бўлиши мумкинми? Ҳаша ва калла? (Асло ва ҳеч қачон!)