Ҳа, ҳақ алдамайди, ҳақиқатбин алданмайди. Унинг ҳақ маслаги ҳийлага муҳтож эмас. Ҳақиқатбиннинг кўзига хаёлнинг ҳақиқат бўлиб кўринишига, уни алдашга ҳеч бир ҳаддига сигмас...
ЎНИНЧИ ҚАТРА. Нақадар қизиқтиргувчи, нақадар жозибали, нақадар зарур ва нақадар даҳшатли ҳақиқатларни кўрсатаётганини ва масалаларни исбот этаёттанини, мана, кўр.
Билурсанки, инсонни энг кўп ҳаракатга келтирадиган нарса - қизиқишдир. Ҳатто сенга айтилсаки: "Ярим умрингни, ярим молингни берсанг, ойдан ва муштарийдан бири келиб, ойда ва муштарийда нималар бор-йўқлигидан, аҳволидан сенга хабар беради, ҳам истиқболингни - бошинга нималар келишини тўғри айтиб беради", деса, қизиқсанг, берасан ҳам.
Ҳолбуки, бу Зот шундай бир Султоннинг хабарларини сўйлаётирки, у Султоннинг мамлакатида ой бир пашша каби бир парвона атрофида айланади. Ер бўлмиш у парвона эса, ўз навбатида бир чироқнинг атрофида сайр этади ва қуёш бўлмиш у чироқ эса, у Султоннинг мингларча манзиллари ичра бир меҳмонхонасидаги мингларча чироқлар ичра бир чироқдир.