Рисолати Аҳмадия | Рисолати Аҳмадия (ЎН ТЎҚҚИЗИНЧИ СЎЗ) | 12
(1-93)

Ҳам У солати куброни шундай бир Жамоати узмода ниёз этарки, гўё бани Одамнинг Ҳазрати Одамдан то асримизгача, балки қиёматгача бутун нуроний ва комил фарзандлари Унга итоаткорлик ила иқтидо этиб, дуосига омин дейдилар. Қара, ҳам шундай бир ҳожати омма учун дуо этмоқдаки, нафақат аҳли арз, балки аҳли самовот, балки бутун мавжудот Унинг ниёзига иштирок этиб: "Оҳ... ё Роббано! Бер, биз ҳам истаймиз", демоқдалар. Яна қара! Шундай хазинона, шундай маҳбубона, шундай муштоқона, шундай тазаррукорона истамоқдаки, бутун коинотни йиғлаттириб, дуосига иштирок эттирмоқда.

Боқ, ҳам шундай бир мақсад, шундай бир ғоя учун дуо этмоқдаки, инсонни ва оламни балки бутун махлуқотни асфали софилийн бўлган фанойи мутлаққа қулашдан, қийматсизликдан, фойдасизликдан аълойи ъиллиййин бўлган қийматга, бақога, улкан вазифага чиқармоқдадир.

Боқ, ҳам шундай юксак бир физори истимдоткороналик ила истаяпти, ёлворяптики, гўё бутун мавжудотга, самовотга, аршга эшиттириб, сажда эттириб, дуосига: "Омин, Аллоҳумма, омин", дедиртяпти.

Аудио мавжуд эмас