Рисолати Аҳмадия | Рисолати Аҳмадия (ЎН ТЎҚҚИЗИНЧИ СЎЗ) | 11
(1-93)

Ҳам, "Бизни неъматлари ила парвариш қилган шу Самовот ва Арзнинг илоҳи биздан нима истайди, нималарни қилсак рози бўлади?" - шу ҳақда бизга жуда соғлом бир дарс бермоқда. Ҳам, булар каби янада кўп мароқли, керакли ҳақойиқдан дарс берган бу Зотга қараб югурмоқ, ҳар ишни қўйиб Ўни тингламоқ лозим бўлгани ҳолда, аксар инсонларга нима бўлганки; гаранг, кўр, балки телба бўлганларки, бу ҳақиқатни кўрмайдилар. Бу ҳақиқатни эшитмайдилар, англамайдилар!..

ЎН ИККИНЧИ ҚАТРА. Хуллас, бу Зот бу мавжудот Холиқининг ваҳдониятининг ҳаққонийяти даражасида ҳақ бир бурҳони нотиқ, бир далили содиқ бўлгани каби, Ҳашрнинг ва саодати абадийянинг ҳам бир қатъий бурҳони, бир порлоқ далилидир. Балки у Зот худди ҳидояти ила саодати абадийянинг сабаби ҳусули ва василаи вусули бўлгани каби, дуоси ила, ниёзи ила ул саодатнинг сабаби вужуди ва василаи ижодидир.

Ҳашр маъаласида келган ушбу сирни мақом муносабати ила бу ерда такрор этамиз.

Хуллас, қара!.. Ул Зот шундай бир солати куброда, дуо этмоқдаки, гўё бу жазира, ҳатто бутун Замин Унинг азаматли намози туфайли намоз ўқир, ниёз этар.

Аудио мавжуд эмас