Рисолати Аҳмадия | Рисолати Аҳмадия (ЎН ТЎҚҚИЗИНЧИ СЎЗ) | 3
(1-93)

Унинг мўъжизотларига истинод этган жамики анбиё, кароматларига эътимод этган жамики авлиё ул Зотнинг ҳар бир даъвосининг тасдиқига имзо чекадилар. Зеро у дер, шуни даъво қилар. Бутун ўнг ва сўл, яъни, мозий ва мустақбал тарафларида саф тортиб турган у нуроний зокирлар айни калимани такрор этиб, якдиллик ила маънан: "СОДАҚТА ВА БИЛ ҲАҚҚИ НАТАҚТА" (Тўғри айтдинг ва ҳақни сўзладинг) дерлар. Қайси ваҳимачининг ҳадди борки, шундай беҳисоб имзолар ила қувватлантирилган бундай бир муддаоға тумшук суқсин.

ИККИНЧИ ҚАТРА. Ул нуроний бурҳони Тавҳид икки қанотнинг якдиллиги ва тавотуридан қандай куч олса, худди шундай, Таврот ва Инжил каби самовий китобларнинг(Хошия) юзлаб ишоратлари, ирҳосотнинг* минглаб рамзлари, ҳотифларнинг машҳур башорати, коҳинларнинг мутавотур шаҳодати, Шаққи Қамар сингари мингларча мўъжизаларнинг далолати ва Шариатнинг ҳаққонийяти ила қувватлантирганлари ва тасдиқ этганларидек, унинг зотида мавжуд ғоят мукаммал ахлоқи ҳамидаси, вазифасида кўринган бениҳоя гўзал ва юксак табиати, камоли амниятини ва қуввати иймонини ва ғоят баланд ишончини ва ниҳоятда соғлом эътимодини кўрсатадиган фавқулодда тақвоси, фавқулодда убудияти, фавқулодда жиддияти, фавқулодда матонати, ўз даъвосида бу зот ниҳоят даражада ростгўй эканини қуёш каби равшан кўрсатади...

Аудио мавжуд эмас