Рисолати Аҳмадия | Рисолати Аҳмадия (ЎН ТЎҚҚИЗИНЧИ СЎЗ) | 26
(1-93)

(1) Сидрат ул-Мунтаҳо - Етгинчи қават осмонда экани ривоят қилинган, пайғамбаримиз алайҳиссалоту вассалом эришган энг сунг мақом.

(2) Қоби Қавсайн - Камоннинг икки учу ўртасидаги масофа; бу ерда: имкон билан вужуб ўртасидаги бир мақом.

Агар олмош Жаноби Ҳаққа оид бўлса, бундай маъно чиқади: Бир бандасини бир саёҳат чоғи ҳузурига даъват этиб, бир вазифа ила вазифалантириш учун Масжиди Ҳарамдан тамомий пайғамбарлар жам бўлган Масжиди Ақсоға юборди, анбиёлар билан учраштириб, бутун анбиёларнинг усули динларига вориси мутлак эканини кўрсатиб, сўнгра то Сидрат ул-мунтаҳоға, то Қоби Қавсайнга қадар мулк ва малакутида кездирди...

Хуллас, гарчи у бир абддир ва у саёҳат бир меърожи жузъийядир, лекин бу абд бу-тун коинатга тегишли бир омонат баробаридадир. Ҳам, бу коинот рангини ўзгартирадиган бир нурдай гапдир. Ҳам, саодати абадийянинг эшигини очадиган бир калит бўлгани учун Жаноби Ҳақ ўзини "Бутун нарсаларни эшитгувчи ва кўргувчи" сифати ила тавсифлайди.

Аудио мавжуд эмас