Рисолати Аҳмадия | Рисолати Аҳмадия (ЎН ТЎҚҚИЗИНЧИ СЎЗ) | 29
(1-93)

Иккинчиси куллий ва умумий... Хуллас, меърож Валояти Аҳмадийянинг (А.С.В.) бутун валийликлар устидаги бир куллият, бир улвийят суратида бир тазоҳуридирки, бутун коинотнинг Робби деган исми ва бутун мавжудотнинг Холиқи деган унвони ила Жаноби Х,ақнинг суҳбатига ва муножотига мушарраф бўлишликдир.

Иккинчи Тамсил. Бир одам қўлидаги бир ойинани қуёшга қарши тутади. У ойина қуёшдан ўзининг ҳажмига яраша бир нурни, етти рангли бир зиёни, бир аксни ичига олади. Шунинг нисбатида қуёш билан муносабатдор бўлади, суҳбат этади. Агар у нурли ойинани қоронғу хонасига ва ёки тепаси том ила ёпилган кичик, хусусий боғига қаратса, у ҳолда қуёш қиймати нисбатида эмас, балки у ойина қобилияти даражасида фойдаланиш мумкин. Иккинчи бир одам эса, ойинани қўйиб, тўғридан-тўғри қуёшнинг қаршисига чиқади, унга қараб, ҳашаматини кўради, азаматини англайди. Сўнгра жуда юксак бир тоққа чиқади, қуёш салтанатининг жуда кенг уфқини кўради ва у билан шахсан ва пардасиз кўришади. Кейин орқасига қайтиб, хонасидан ва ёки боғининг томидан кенг деразалар очиб, осмондаги қуёшга йўллар қилиб, ҳақиқий қуёшнинг доимий зиёси ила суҳбат этади, гаплашади. Ва шундай миннардорона бир суҳбат қуриб айта оладики:

Аудио мавжуд эмас