Рисолати Аҳмадия | Рисолати Аҳмадия (ЎН ТЎҚҚИЗИНЧИ СЎЗ) | 28
(1-93)

Ал-жавоб. Бу нозик масаланинг сирини "Ўн иккинчи Сўз"да келган, Қуръоннинг мўъжизалик сири ва Меърож сири ҳақидаги қуйидаги икки тамсилни тингла.

Биринчи тамсил. Бир Султоннинг муколамаси, суҳбати, кўришмоғи икки хилдир. Хитоби, илтифоти ҳам икки тарздадир. Бири - жузъий бир иш юзасидан оми бир раъияти ила хусусий бир ҳожатга доир хос бир телефунда суҳбат этмоқ бўлса, иккинчиси - Салтанати Узмо унвони ва хилофати Кубро номи ила ва ҳокимияти омма маргабасида туриб ва амрларини атрофга ёйиш намойиш мақсадида у ишларга алоқадор бир элчиси ва ёки у амрларга алоқадор бир каттароқ маъмури билан гаплашмоқдир, суҳбат қилмоқдир. Ва ҳашаматини кўрсатадиган олий бир фармон орқали муколамадир.

Хуллас, юқоридаги мисол каби, бу коинот Холиқининг, мулк ва малакут моликининг, азал ва абад ҳокимининг ҳам икки хил муколамаси, суҳбати, илтифоти бордир. Бири - жузъий ва хос.

Аудио мавжуд эмас