"Эй ер юзини нури ила чароғон этган ва заминнинг юзини ва бутун чечакларнинг юзларини кулдирган дунё гўзали - осмон эркатойи бўлмиш нозанин қуёш! Менинг ҳам хоначамни, боғчамни исинтирдинг ва чароғон этдинг. Худди бутун дунёни чароғон этганинг ва ер юзини исинтирганинг каби..."
Ҳолбуки, аввалги ойина соҳиби бундай деёлмас. У ойинада қуёшнинг акси, холос. Асарлари чегаралангандир. У қайдга яраша холосдир.
Хуллас, азал ва абад Султонининг шамси бўлган Зоти Аҳад ва Сомаднинг тажаллийси инсоний моҳиятга ҳадсиз маротибни ичига олган икки суратда зуҳур қилади.
Биринчиси - ойинаи қалбга узанган бир нисбати Раббонийя ила зуҳур этишдирки, ҳар ким истеъдодига ҳамда бирдан олий мартабага чиқишда сайру сулукига исм ва суфатларнинг қай даража тажаллиётига кўра, у Шамси Азалийнинг жузъий ва киллий нурига ва суҳбатига ва муножотига ноил бўлади. Ўзларида исм ва сифатлардан қай бири устун бўлса, ўшанинг кўланкасида юрган валоятларнинг даражалари шу биринчи қисмдан бошланади.