Ҳозирдан биз тадбир топдикки, бу икки Қуръонни Рисолаи Нурнинг бу ердаги хос талабалари Рамазони шарифҳа ҳар бири ҳар куни бир порани сиз билан бирга ўқиб, Рамазоннинг ҳар кунида бир хатмаи Қурьонийя ўлароқ, маьнавий ва жуда кенг бир мажлисда, яъни, Испарта ва Қастамў-нуни ўраган бир ҳалқада, марказида сизлар-у атрофимизда Рисолаи Нур талабалари давра қурган ҳолда, Нақшийда хатмая ҳожагон тарзида, лекин жуда катта бир миқёсда Рисолаи Нурнинг барча шоғирдлари у даврада маьнан ҳозир бўлганлик нияти билан тасаввур ила ўқишларини ва ул қудсий хатмани адо эгишларини Жаноби Ҳақнинг раҳматидан тавфиқ ниёз этамиа
Саид Нурсий
* Ҳошия - Вилоят, туман, ноҳия ва қишяоқларда Рисолаи Нурнинг янги ва эски хос талабаларидан ҳар бири рамазоннинг ҳар кунида Қуръони Каримнинг биттадан порасини ўқишади. Бу билан ҳар ким ўз мамлакатида устодлари Бадиуззамон ҳазратларининг кўп савобли ва нурли тавсиясига итоат этиб, Рамазоннинг ҳар кунида бир хатмаи Қуръонийя қилишдек азим бир неъматга ноил бўлишади.