РАМАЗОН РИСОЛАСИ | Рамазон Иқтисод Шукр Рисолалари | 24
(1-114)

Ул саройга ёки ул шаҳарга келган ва саройнинг ҳокимига берилган ҳадянинг юз даража қиймати бўлса, дарвозабонга шундан беш даражасигина мувофиқ бўлади, оргиқча була олмайди. Токи дарвозабон ғурурланиб, итоатдан чиқиб, вазифани унугаб, оргаги билан бахшиш берган ихталолчиларни сарой до-хилига киргизмасин.

Хуллас, шу сирга биноан, энди икки хил таомни фараз қилайлик. Пишлоқ ва тухум каби муғаззий моддадан иборат бўлган бир таом қирқ тийин туради. Бошқа луқма -энг аьло бақлава қирқ сўм туради. Оғизга кирмасдан аввал, тан эътибори ила, бу икки таомнинг фарқлари йўқдир мусовийдир. Томоқдан ўтгандан сўнг, жасадни ўстиришда яна тенвдирлар. Ҳатто баьзан қирқ тийинлик пишлоқ яхшироқ ўстиради. Аммо оғиздаги қувваи зоиқани сийпалаш нуқтасида - ярим дақиқалик оралиқ муддатда бир фарқ бор. Ярим дақиқани деб қирқ тийин ўрнига қирқ сўм сарфлаш на қадар маьносиз ва зарарли бир исрофгарлик экани қиёс қилинсин.

Энди, сарой ҳокимига келган ҳадя қиймати қирқ тийин бўлишига қарамай, дарвозабонга ўн баробар кўп бахшиш бериш дар-возабонни итоатдан чиқаради:

Аудио мавжуд эмас