РАМАЗОН РИСОЛАСИ | Рамазон Иқтисод Шукр Рисолалари | 25
(1-114)

"Ҳоким менман’, дейди. Ким оргақча бахшиш ва лаззат берса, уни ичкарига киргизади; ихталол бе-ради, ёнгин чиқаради; "Омон табиб келсин, ҳароратимни туширсин; оташимни сўндирсин’’, дейишга мажбур этади.

Хуллас, иқтисод ва ҳаноат ҳикмати Илоҳийяга тавфиқи ҳаракатдир. Қувваи зоиқани дарвозабон ҳукмида тутаб, унга яраша бахшиш беради. Иcpoф эса, ул ҳикматга зид ҳаракат этгани учун тез дакки ейди, меъдани бузади, асил иштаҳани йўқотади. Таомларнинг хилма-хиллигидан келган суньий бир ёлғончи иштаҳа билан едиради, ҳазм бўлмаслигига сабабият беради, хаста қилади.

УЧИНЧИ НУҚТА. Иккинчи нуқтада қувваи зоиқани дарвозабон деб айтдик. Ҳа, аҳли ғафлат учун, руҳан тараққий этмаган ва шукр маслагида илгар» кетмаган инсонлар учун бир дарвозабон ҳукмидадир Унинг талаззузини деб исрофларга ва бир даражадан ўн даража нархга чиқмаслик керак. Лекин чинакам аҳли шукрнинг ва аҳли ҳақиқатнинг ва аҳли қалбнинг қувваи эоиқаси, "Олтинчи Сўз"даги мувозанада баён этилгани каби, раҳмати илоҳийянинг матбахларига бир нозир ва бир тафтишчи ҳукмидадир.

Аудио мавжуд эмас