РАМАЗОН РИСОЛАСИ | Рамазон Иқтисод Шукр Рисолалари | 28
(1-114)

Ҳа, иқтисоднинг қатъий бир сабаби баракот ва мадори ҳусни маишат эканига шу қадар кўп қатъий далиллар борки, сон-саноғи йўқ. Жумладан, мен ўз шахсимда кўрганимни ва менга хизмат этган ва ўртоқлик қилган зотларнинг шаҳодатларини айтаманки, тежаш йўли билан баьзан бирга ўн баракот кўрдим ва ўртоқларим кўришди. Ҳатто тўққиз йил аввал мен билан бирга Бурдурга сургун этилган раислардан бир қисми, пулсизликдан зиллат ва сафолатга тушмаслигим учун, закотларини менга қабул қилдиришга жуда кўп уринишди. Ул бой раисларга айтдим: "Гарчи пулим жуда кам бўлсада, лекин иқтисодим бор; қаноатта кўникканман. Мен сиздан ҳам зиёда бойман". Мукаррар ва мусиррона таклифларини рад этдим... Диққатни тортувчи томони шуки, менга закотларини так-лиф этганларнинг бир қисми икки йил ўгаб тежамсизлик туфайли қарздор бўлдилар Лиллаҳилҳамд, улардан етти йил кейин ҳам ул оз пул иқтасод баракоти билан менга кофий келди; менинг юз сувимни тўктирмади; мени халойиққа арзи ҳожат этишга мажбур қилмади. Ҳаётимнинг бир дастури бўлмиш "инсонлардан истигно" деган маслагимни бузмади.

Аудио мавжуд эмас