РАМАЗОН РИСОЛАСИ | Рамазон Иқтисод Шукр Рисолалари | 27
(1-114)

Ул муҳтарам кекса она бориб ўглининг ҳужрасига қараса, ўғли бир тўғрам қотган қора нон ейди. Камовқатликдан озгин бўлиб кетгани волидасининг шафқатини жалб этган, унга раҳми келган. Кейин шикоят учун Ҳазрати Ғавснинг олдига борган. Қараса, Ҳазрати Ғавс қовурилган товуқ еяпти. Ноздорлигидан: "Ё устоз! Менинг ўғлим очликдан ўлмоқда. Сен товуқ ейсан", деган. Ҳазрати Ғавс товуқга қараб: "Қум би изниллоҳ!" деди. Ул пишган товуқнинг суяклари тўпланиб, товуқ ўлароқ овқат идишидан сакраб туриб кетган. Бу воқеа каромоти хориқоға мазҳарияти дунё бўйича машҳур бўлмиш Ҳазрати Ғавсдек бир зотнинг бир каромати ўлароқ муътамад ва мавсуқ кўп эотлардан маьнавий тавотур билан нақл этилган. Ҳазрата Ғавс у хотинга деганки: "Не вақт сенинг ўглинг ҳам бу даражага етса, ўшанда у ҳам товуқ есин". Хуллас, Ҳазрати Ғавснинг бу амрининг маьноси шудирки, қачон сенинг ўғлинг ҳам руҳи жасадига, қалби нафсига, ақли меъдасига ҳоким бўлса ва лаззатни шукр учун истаса, ўшанда лазиз нарсаларни ейди.

ТЎРТИНЧИ НУҚТА. "Тежаган киши маишат нуқтаи назаридан оила балосини чекмас", мазмунидаги Ҳадиси Шарифнинг далолатича, иқтисод қилган оила маишат жиҳатидан заҳмат ва машаққатни кўп чекмайди.

Аудио мавжуд эмас