РАМАЗОН РИСОЛАСИ | Рамазон Иқтисод Шукр Рисолалари | 23
(1-114)

Иқтисод (тежаш) эса, неъматга нисбатан тижоратли бир эҳтиромдир. Ҳа, иқтисод - ҳам бир шукри маънавий, ҳам неъматлардаги раҳмати Илоҳийяга нисбатан бир ҳурмат, ҳам қатъий бир суратда сабаби баракот, ҳам баданга парҳез каби бир мадори сиҳҳат, ҳам маънавий тиланчилик зиллатидан қутқарадиган бир сабаби иззат, ҳам неъмат лаззатини ҳис этишга ва зоҳиран лаззатсиз кўринган неъматлардаги лаззатни тотишга кучли бир сабабдир. Исроф мазкур ҳикматларга мухолиф бўлганидан, унда ваҳим натижалари бордир.

ИККИНЧИ НУҚТА. Фотири Ҳакийм инсоннинг вужудини мукаммал бир сарой суратида ва мунтазам бир шаҳар мисолида яратган. Оғиздаги қувваи зойқани бир дарвозабон, асаб толаларини ва томирларни телефўн ва тилгироф қилган... (қувваи зоиқа билан маркази вужуддаги меъда ила бир мадори мухобараларидир ки) ул томирлар оғиэга келган модда тўғрисида хабар бе-ради. Баданга, меъдага лузуми бўлмаса, "Ичкарига йўл йўқ!" дейди, ташқарига отади. Юзига туфлайди.

Хуллас, оғиздаги қувваи зоиқа маьнан бир дарвозабондир меьда жасаднинг идораси нуқтасида бир жаноб ва бир ҳокимдир.

Аудио мавжуд эмас