РАМАЗОН РИСОЛАСИ | Рамазон Иқтисод Шукр Рисолалари | 35
(1-114)

Уларнинг жавонмардлиги ва исрофи остида эса, агар вақтида воз кечилмаса эди, бир тиланчилик ва бошқасининг қўлига тамаькорона ва мунтазирона қараш каби хиссатдан ҳам кўп паст бир ҳолатни натижа қилиб берар эди.

ОЛТИНЧИ НУҚТА. Тежаш билан хасисликнинг кўп фарқи бор. Масалан:

Тавозуь билан тазаллул ўзаро маьнан айри ва суратан ўхшаш бўлишига қарамай, тазаллул - ахлоқи саййиадир тежаш - хислата мамдуҳадир. Виқор ҳам ёмон хислатлардан бўлмиш такаббурдан маьнан айри ва унга суратан ўхшаш бўлган бир хислати мамдуҳадир.

Худди шунингдек, Пайғамбар алайҳиссалоту вассаломнинг олий ахлоқидан бўлмиш ва эҳтимол коинотдаги низоми ҳикмати Илоҳийянинг сабабларидан бўлмиш иқти-соднинг ҳам сафиллик ва бахиллик билан, тамаькорлик ва ҳирснинг қоришмаси бўлган хиссат билан ҳеч қандай муносабати йўқ... Ёлғиз бир ўхшашлиги бор. Бу ҳақиқатни қувватлайдиган бир воқеа будир:

Аудио мавжуд эмас