РАМАЗОН РИСОЛАСИ | Рамазон Иқтисод Шукр Рисолалари | 4
(1-114)

Худди шунингдек, Жаноби Ҳақ неъматларининг ҳадсиз навъларини навъи башар учун замин юзига сочган ва бунинг эвазига ул неьматларнинг ҳақи ўларок шукр сурайди.

Ул неъматларнинг ташқи сабаблари ва етиштирувчилари воситачи савдогар ҳукмидадирпар. Шу юситачи савдоғарпарга бир ҳақ тўлаймиз, улардан миннатдор бўламиз, ҳатто ўзлари лойиқ бўлмасаларда, уларга жуда кўп ҳурматлар кўрсатамиз, ташаккурлар айтамиз. Ҳолбуки, Муньими Ҳақиқий ул берган неьмати туфайли шукрга у сабаблардан кўра ҳадсиз даражада лойиқдир. Хуллас, Унга ташаккур айташ у неьматларни тўғридан-тўғри Ундан деб билиб, у неъматларнинг қийматига яраша тақдирлаш ва у неъматларга ўзининг эҳтаёжини ҳис эташ билан бўлади.

Хуллас, Рамазони Шарифдаги рўза ҳақиқий ва холис, улуг ва умумий бир шукрнинг калитидир. Чунки бошқа вақтларда - мажбурийят остида булмаган инсонларнинг кўпи ҳақиқий очликни танларида ҳис этмаганликлари учун, кўп неьматнинг қийматани идрок этолмайдилар. Бир тўғрам қотган ноннинг неьматлик даражаси тўқ одамларга, айниқса улар бой бўлсалар тушунилмайди.

Аудио мавжуд эмас