Ҳадсиз неьматларла тарбия қилинганини ўйлашни истамайди. Хусусан, дунёда сарвати ҳам, иқтидори ҳам бўлса, устига ғафлат ҳам кўшилган бўлса, оч ўгри каби, неъмати Илоҳийяни ҳайвондай ютади.
Хуллас, Рамазони Шарифда энг бойдан энг камбағалга қадар ҳар кимнинг нафси англайдики, ўзи молик эмас, мамлукдир. Ҳур эмас, қулдир. Буйруқ берилмаган бўлса, энг оддий ва энг роҳат ишни ҳам ўзи қила олмас. Қўлини ҳатто сувга чўза олмас. Шу тариқа мавҳум рубубийяти синади, ҳақиқий вазифаси бўлмиш шукрга убудийят ҳолати билан киради.
БЕШИНЧИ НУҚТА. Рамазони Шариф рўзаси нафснинг ахлоқини тузатиши ва саркашона муомалаларини ўнглаши жиҳати билан кўп ҳикматларга эга, шулардан бири будир:
Инсоннинг нафси ғафлатда ўзини унутади. Моҳиятидаги ҳадсиз ожизлигини, ниҳоясиз фақирлигини, ўта қусурли эканини кўра олмайди ва кўргиси келмайди.