РАМАЗОН РИСОЛАСИ | Рамазон Иқтисод Шукр Рисолалари | 8
(1-114)

Ҳам нақадар заиф заволга дучор мусибатларга нишон ва, айни чокда, тез бузиладиган, парчаланадиган гўшт ва суякдан иборат эканини ўйламайди. Худди пўлатдан бир вужуди бордай, ўзини ўлмайдиган, абадий яшайдигандай хаёл этиб дунёга ташланади. Қаттиқ бир ҳирс ва тамаь билан, шиддатли алоқа ва муҳаббат билан дунёга ёпишади. Лаззатли, манфаатли ҳар нарсага ўзини отади. Ҳам ўзини мукаммал бир шафқат билан тарбиялайдиган Холиқини унутади, ҳам натижаи ҳаётини ва ҳаёти ухровийясини ўйламай, ёмон ахлоқ ичида булғаланади.

Хуллас, Рамазони Шарифдаги рўза энг ғофилларга ва қайсаряарга ҳам заифлигини, ожизлигини ва фақирлигини ҳис этгаради. Одам очлик воситаси билан меьдасини ўйлайдиган, меъдасининг эҳтиёжини тушунадиган бўлади. Заиф вужуди нақадар чирик-лигини эслайди. Нақадар марҳаматга ва шафқатга муҳтож эканини идрок этади. Нафснинг кибрини ташлаб, камоли ажз ва фақр билан даргоҳи Илоҳийяга сигинмоққа бир орзу ҳис эгади. Ва бир шукри маьнавий қўли билан раҳмат эшигини қоқмоққа ҳозиргсанади. (Албатга, агар қалбини ғафлат бузмаган бўлса...)

Аудио мавжуд эмас