РАМАЗОН РИСОЛАСИ | Рамазон Иқтисод Шукр Рисолалари | 10
(1-114)

Ҳа, Рамазони Шарифга гўё Ислом олами бир масжид ҳукмига ўтади. Шундай бир масжидки, милёнларча ҳофизлар бу масжиди акбарнинг бурчакларида Қуръоннинг самовий хитобини ер аҳлига эшитгирадилар Ҳар йилги Рамазон

оятини нуроний, порлоқ бир тарзда кўрсатади. Рамазон - Қуръон ойи экаиини исбот этади. Бу жамоати азимдаги кишиларнинг баьзилари хушуъ билан ул ҳофизларни тинглайдилар бошқалари ўзлари ўзларига ўқийдилар. Шундай бир вазийятдаги бир масжиди муқаддасда нафси суфлийнинг ҳавасларига тобеъ ўлароқ еб-ичиш билан ул вазията нуронийдан чиқмоқ нақадар чиркин ва ул масжиддаги жамоатаинг маьнавий нафратига нақадар нишон бўлса, худди шунинг каби, Рамазони Шарифда рўза аҳлига қарши келганлар ҳам шу қадар умум у Ислом оламининг маънавий нафратига ва таҳқирига нишондирлар.

ЕТТИНЧИ НУҚТА. Рамазоннинг рўзаси дунёда охират учун зироат ва тижорат қилишга келган навъи инсонга фойдалилиги жиҳатидан кўп ҳикматларга эга, шулардан бири будир:

Аудио мавжуд эмас