РАМАЗОН РИСОЛАСИ | Рамазон Иқтисод Шукр Рисолалари | 13
(1-114)

Ҳа, дейлик, бир подшоҳ подшоҳлиги даврида, балки ҳар йили ё жулусу ҳумоюн номи билан, ёки тантанали жилваи салта-натига сазовор бошқа баьзи кунларни байрам қилади. Ўша куни аҳолисини умумий қонунлар доирасида эмас, балки хусусий эҳсонотига ва пардасиз ҳузурига ва хос илтифотига ва фавқулодда ижроатига, лойиқ ва содиқ миллатини хос таважжуҳига тўғридан-тўғри сазовор қилади. Худди шунингдек, Азал-Абад султони, ўн саккиз минг оламнинг Подшоҳи Зулжалоли ул ўн саккиз минг оламга қаратилган, юз кўрсатган Фармони Олишони бўлмиш Қуръони Ҳакиймни Рамазони Шарифда нозил этган. Албатта, Рамазон махсус бир байрами илоҳий ва бир машҳари Раббоний ва бир мажлиси руҳоний ҳукмига ўтишини ҳикмати тақозо этади. Модомики Рамазон байрам экан, албатта, бир даража тубан ва ҳайвоний машғулийятлардан инсонларни тортиш учун рўзага буюрилади. Ва рўзанинг энг комили - худди меъда сингари, барча туйгуларни: кўзи, қулоғи, қалби, хаёли, фикри каби инсоний жиҳозларига ҳам рўза туттирмоқдир. Яъни, ҳаром этилганлардан, бекорчи ишлардан тортиш ва уларни ўзларига хос ибодатта йўллашдир.

Аудио мавжуд эмас