Салтанати рубубийяти Илоҳийя кўригидан убудийяти башарийянинг намойиш қилиб ўтадиган энг порлоқ, қудсий бир байрам ҳукмидадир. Ва шунинг учун нафс ғафлатла еб-ичиш сингари ҳайвоний ҳожатга ва бекорчи ишларга, ҳавойи иштаҳа берувчи лаззатли нарсаларга кирмасин деб рўза тутишга даьват этилган. Гўё муваққатан ҳайвониятдан чиқиб фаришталик вазиятига ва ёхуд охират тижоратига киргани учун дунёвий ҳожатани вақтинчага ташлаш билан ухровий бир одам вазиятига, жасад қиёфасида намоён бўлувчи бир руҳ вазиятига кириб, рўзаси билан Сомадийятга бир навъ оинадорлик қилсин.
Ҳа, Рамазони Шариф бу фоний дунёда, фоний умр ичида ва қисқа бир ҳаётда боқий бир умр ва узун бир ҳаёти боқийяни ўз ичига олади, қозонтиради.
Ҳа, биргина Рамазон саксон йиллик умр самараларини қозонтира олади. Лайлатул Қадр эса, Қуръоннинг очиқ далолатига кўра, минг ойдан хайрли экани бу сирга бир қатьий ҳужжатдир.