Рамазони Шарифда савоби аьмол бирга мингдир. Ҳадиснинг очиқ хабарига кўра, Қурьони Ҳакиймнинг ҳар бир ҳарфи ўн савобга эга, ўн ҳасана ҳисобланади, ўн меваи жаннат келтиради. Рамазони Шарифда эса, ҳар бир ҳарфнинг ўн эмас, минг ва Оятул Курсий каби оятларнинг ҳар бир ҳарфининг минглаб савоби бор Рамазони Шарифнинг жумьаларида ундан ҳам зиёдадир. Ва Лайлатул Қадрда ўтгаз минг ҳасана ҳисобланади. Ҳа, ҳар бир ҳарфи ўттиз минг боқий мевалар берган Қурьони Ҳакийм шундай бир нуроний шажараи Тубо ҳукмига ўтадики, миллионлаб ул боқий меваларни Рамазони Шарифда мўьминларга такдим этади.Хуллас, кел, бу қудсий, абадий ва фойдали тижоратга боқ, томоша қил ва бу ҳарфларнинг қийматини тан олмаганлар нақадар чексиз бир хасоратда эканликларини англа.
Хуллас, Рамазони Шариф худди бир охират тижорати учун ғоят фойдали бир кўргазма, бир бозор ва ухровий ҳосилот учун ғоят ҳосилдор бир заминдир. Ва нашву намои аъмол учун кўклам ёмгиридир.