РАМАЗОН РИСОЛАСИ | Рамазон Иқтисод Шукр Рисолалари | 9
(1-114)

ОЛТИНЧИ НУҚТА. Рамазони Шарифнинг рўзаси Қуръони Ҳакиймнинг нузулига алоқадорлиги ва Рамазони Шариф Қуръони Ҳакиймнинг энг муҳим нузул замони эканлиги жиҳатидан кўп ҳикматлари бор, шулардан бири будир:

Қуръони Ҳакийм модомики шаҳри Рама-зонда нузул бўлган экан, Қуръоннинг нузул замонида ҳозир бўлиб, ул самовий хитобни чиройли қаршилаш учун Рамазони Шарифда нафснинг тубан ҳожатларию бекорчи ишларидан холи ҳамда ейиш ва ичишни тарк этиш билан фаришталарнинг вазиятига ўхшаш... ва шу ҳолатда Қуръонни янги нозил бўлаётгандек ўқиш ва тинглаш ҳамда ундаги Илоҳий хитобларни гўё келган онида тинглаш ва ул хитобни Расули Акрамдан эшитаётгандек тинглаш, балки Ҳазрати Жаброилдан, балки Мутакаллими Азалийдан тинглаётгандек бир қудсий ҳолатта сазовор бўлади. Гўё ўзи таржимонлик қилиб бошқаларга эшиттираёттандай ва Қуръоннинг нозил бўлиш ҳикматини кўрсатаётгандай бўлади!

Аудио мавжуд эмас