УЧИНЧИ НУҚТА. Рўза инсоннинг ижтимоий ҳаётига қарагани жиҳати билан кўп ҳикматларга эга, шулардан бири будир:
Инсонлар маишат жиҳатидан турли-туман ҳолда яратилгандирлар. Жаноби Ҳақ бу турпиликка биноан бойларни камбағалларга ёрдам беришга даьват этади. Чунки бойлар камбагалларнинг ачинарли аччиқ ҳолларини ва очликларини рўзадаги очлик туфайли тўлиқ ҳис қила оладилар. Агар рўза бўлмаса эди, нафспараст кўп бойлар пайдо бўлардики, очлик ва камбағаллик нақадар аламли ва шафқатга нақадар муҳтож бўлишини идрок эта олмасдилар. Бу жиҳатдан, инсониятдаги ҳамжинсига шафқат ҳисси - шукри ҳақиқийнинг бир асосидир. Қайси кимса бўлмасин, ўзидан бир жиҳатда янада камбағалини топа олади. Унга нисбатан шафқатли бўлишга мукаллафдир. Агар нафсига очлик тортдириш мажбурийяти бўлмаса эди, шафқат воситаси орқали муованатга мукаллаф бўлган эҳсонни ва ёрдамни қила олмас эди. Қилса ҳам, тўлиқ бўла олмасди. Чунки ҳақиқий ул ҳолатаи ўз нафсида ҳис этмайди.
ТЎРТИНЧИ НУҚТА. Рамазони Шарифдаги рўза нафснинг тарбиясига қарагани жиҳатидан кўп ҳикматларга эга, шулардан бири будир:
Нафс ўзининг ҳур ва эрясин бўлишини истайди. Ва ўзини шундай ҳис этади. Ҳатто мавҳум бир рубубийятни ва ўзи истаган ҳаракатни табиатан орзу қилади.