РАМАЗОН РИСОЛАСИ | Рамазон Иқтисод Шукр Рисолалари | 14
(1-114)
Масалан, тилини ёлғондан, гийбатдан ва ғализ таъбирлардан ажратиш орҳали унга рўза тутгириш. Ва ул лисонни тиловати Қуръон ва зикр ва тасбиҳ ва салавот ва истигфор каби нарсалар билан машғул қилиш.
Кўзини номаҳрамга қарашдан ва қулоғини ёмон гап-сўзларни эшитишдан манъ этиб, кўзини ибратга ва қулоғини ҳақ сўз ва Қуръон эшитишга сарф қилганидек, бошқа аъзоларга ҳам бир навъ рўза туттиришдир.
Зотан, меьда энг буюк бир фабрика булгани учун рўза унинг машғулиятларига бир таьтал экан, унда бошқа кичик дастгоҳлар осонгина унга тобеь бўла олади.
САККИЗИНЧИ НУҚТА. Рамазони Шариф инсоннинг шахсий ҳаётига ҳам дахлдорлиги жиҳатидан кўп ҳикматларга эга, шулардан бири будир: Инсонга энг муҳим дорилардан бири -моддий ва маьнавий бир парҳездир.
Аудио мавжуд эмас