Ҳам таббий бир парҳездирки, инсоннинг нафси еб-ичиш хусусида ўз истаганича ҳаракат этса, шахснинг моддий ҳаётига тиббан зарар бергани каби, ҳалол-ҳаром демасдан дуч келганга ҳужум қилиш маьнавий ҳаётни ҳам заҳарлайди. Қалбга ва руҳга итоат этиш ундай нафсга оғир келади. Саркашона тизгинини қўлига олади. Ҳам инсон уни жиловлай олмайди, у инсонга минади.
Рамазони Шарифда эса, рўза воситаси билан бир навъ парҳезга кўникади. Риёзатга интилади. Ва амр тинглашни ўрганади. Бечора заиф меъдани ҳам аввалги овқат ҳазм бўлмаёқ яна овқат ила тўлдириб, хасталикларга дучор этмайди. Ва амр воситаси ила ҳалолни тарк этганидек, ҳаромдан торганиш учун ақл ва шариотдан келган амрни танглашга қобилийят пайдо этади. Ҳаёти маьнавийяни бузмасликка ҳаракат қилади.
Инсоннинг мутлақ аксарияти очликка кўп дафъа мубтало бўлади. Сабр ва чидам учун бир машқ берган очлик риёзатга муҳтождир.