РАМАЗОН РИСОЛАСИ | Рамазон Иқтисод Шукр Рисолалари | 79
(1-114)

Бундай маьнавий моҳият ва хулосаларни ва маьнавий моддаларни ул-вий мақомларга йўллаб, моддий ва суфлий ва қишрий (яъни, вазифасини битирган ва лузумсиз қолган) моддаларнинг яроқсиз ҳолга кеяиб, аслига, яъни, унсурларга инқилоб этишга кетади.

Агар шукр этмаса, ул муваққат лаззат завол ила бир алам ва таассуф қолдиради... ва ўзи ҳам қазурат бўлади. Олмос моҳиятли неьмат, кўмирга айланади. Шукр билан зоил ризқлар доимий лаззатлару боқий мевалар беради. Шукрсиз неъмат эса, энг гўзал бир суратдан чиркин бир суратга айланади. Чунки ул ғофил ўйича ризқнинг оқибати - муваққат бир лаззатдан кейин келадиган фузулотдир.

Ҳа, ризқнинг ишққа лойиқ бир сурати бор. Ул сурат ҳам шукр билан кўринади. Йўқса, аҳли ғафлат ва залолатнинг ризққа ишқлари бир ҳайвонликдир. Яна бунга аҳли залолат ва ғафлат қай даража хасорат қилишларинида қиёс эт.

Зиҳаёт навълари ичида ризқнинг навъларига энг кўп муҳтож - инсондир.

Аудио мавжуд эмас