РАМАЗОН РИСОЛАСИ | Рамазон Иқтисод Шукр Рисолалари | 78
(1-114)

Ҳам шукрнинг навълари бор. У навъларнинг энг жомеи ва мундарижаи умумийяси - намоздир.

Ҳам, шукр ичида софий бир иймон бор; холис бир тавҳид бор. Чунқи бир олмани еган ва ’Алҳамдулиллоҳ" деган одам, шу шукри билан эълон этадики: "Ул олма бевосита дасти қудратаинг ёдгори ва тўғридан-тўғри хазинаи раҳматнинг ҳадясидир" дейди ва шунга эътиқод этади. Бу билан, жузьий бўлсин, куллий бўлсин, ҳар нарсани Унинг дасти қудратига таслим этади. Ва ҳар нарсада раҳматнинг жилвасини билади. Ҳақиқий бир иймонни ’ва холис бир тавҳидни шукр билан баён этади. Ғофил инсон куфрони неьмат қилиш билан қай даража хасоратга тушишининг кўп жиҳатлари бор, шулардан фақат бир важҳини айтамиз. У ҳам бўлса, будир:

Лаззатли бир неьматни инсон егач, агар шукр этса, ул еган неьмати шукр воситаси ила бир нур бўлади; ухровий бир меваи жаннат бўлади. Берган лаззати билан Жаноби Ҳақнинг илтифоти раҳматининг асари эканини эслатади, буюк ва доимий бир лаззат ва завқ беради.

Аудио мавжуд эмас