Шукрнинг миқёси - қаноатдир ва иқтисоддир ва ррзодир ва мамнунийятдир...
Шукрсизликнинг мезони - ҳирсдир ва исрофдир, ҳурматсизликдир; ҳаром-ҳалол демасдан дуч келганни ейишдир.
Ҳа, ҳирс шукрсизлик бўлгани каби, сабаби маҳрумийят ҳамдир воситаи зиллат ҳамдир Ҳатто ҳаёти ижтимоийяга соҳиб муборак чумоли ҳам ҳирс орқасидан оёқлар осгида қолади, эзилади. Чунки қаноат этмайди, бир йилда бир неча бугдой донаси кифоя бўлсада, иложини қилса-ю минглаб дона тўпласа... Муборак ари эса қаноати ту-файли бошлар узра учади. Қаноат этгани учун асални инсонларга амри илоҳий билан эҳсон этади, едиради.
Ҳа, Зоти Ақдаснинг зотий шиори ва энг аъзамий исми бўлмиш "Аллоҳ" лафзидан кейин турадиган энг аъзам ис-ми Раҳмондир ва у ризққа боқади. Ва унга ризқдаги шукр билан етилади. Ҳам, Раҳмоннинг энг зоҳир маъноси - Раззоқдир.
Türkçe
English
العربية
Pyccĸий
français
Deutsch
Español
italiano
中文
日本語
Қазақ
Кыргыз
azərbaycan
Türkmence
فارسى