Шу сирни изоҳлашдан аввал бир эслатма:
1338 йили Анқарага бордим. Ислом лашкарларининг Юнонда ғалаба қилганларидан нашъа олган аҳли иймоннинг ҳувватли фикрлари ичра ғоят мудҳиш бир динсизлик фикри уларнинг ичига кириш ва бузиш ва заҳарлантириш учун дассосона қилаётган ҳаракатини кўрдим. "Эй воҳ!" дедим. Бу аждархр иймоннинг рукнларига илашажак. Ушанда бу ояти карима вужуд ва ваҳдонийятни ошкора далиллар билан англатгани учун ундан мадад олиб, Қуръони Ҳакиймдан олинган, у динсизликнинг бошини йўқ қиладиган қувватга эга бир далилни арабий рисолада ёздим.
Анқарадаги "Янги кун" босмахонасида чоп эттирдим, лекин, афсус, арабий билганлар озлиги ва аҳамият билан қарайдиганлар ҳам ноёблиги боисидан ғоят мухтасар ва қисқа бир суратда битилган бу қувватли бурҳон ўз таъсирини кўрсатмади. Афсус, у динсизлик фикри майдонга келди ҳам, қувват топди ҳам. Мажбурият юзасидан у бурҳонни туркча қилиб, бир даража баён қиламан. Бу бурҳоннинг баъзи қисмлари бошқа айрим рисолаларда баён этилгани учун бу ерда мухтасар тарзда ёзилажакдир. Бошқа рисолаларда қисмларга ажратилган бир қанча далиллар бу ерда жисман бирлашади. Ҳар бири бунинг бир қисми ҳукмига ўтади.