Модомики ақлан бу тўрт йўлдан бошқа йўл йўқ экан, аввалги уч йўлнинг маҳол, баттол, имконсиз, ҳабул этилишга нолойиқ эканлиги қатъий исботланса, заруратан ва бшкора равишда тўртинчи йўл, яъни, Ваҳдонийят йўли шаксиз ва шубҳасиз собит бўлади.
БИРИНЧИ ЙЎЛ - Асбаби оламнинг бир ерга жамланиши туфайли нарсаларнинг ташкил топиши ва махлуқотнинг вужудга келишидир. Бу йўлнинг кўплаб маҳол ҳолатларидан фақатгина учтасини зикр этамиз:
Биринчи маҳол. Бир дорихонада юзта шиша идишда ғоят турли хил моддалардан тайёрланган дори-армон бср ва улардан жонли маъжун тайёрлаш истанилди, дейлик. Ҳам улардан ҳаётбахш хориқо бир тирёқ тайёрлаш лозим бўлди. Келдик, у дорихонада у жонли маъжуннинг ва ҳаётбахш тирёқнинг жуда кўп турларини кўрдик. У маъжунларнинг ҳар биридан бир махсус ўлчов билан бир-икки дирҳам бундан, уч-тўрт дирҳам кейингисидан, олти-етти дирҳам бошқасидан ва ҳоказо турли-туман миқдорларда дорилар олинган... Агар биридан бир дирҳам ё кам ва ёки ортиқ олинса, у маъжун зиҳаёт бўла олмайди, хосиятини кўрсата олмайди. Ҳамда у ҳаётбахш тирёқни ҳам тадқиқ этдик. Ҳар бир идишдан махсус бир ўлчов билан бир модда олинганки, зарра миқдоричалик кам ва ёки зиёда бўлса, тирёқ хоссасини йўқотади.